«Аллоҳга ҳамд бўлсин, Ундангина ёрдам сўраймиз, Унга имон келтирамиз, Унга таваккул қиламиз. Аллоҳдан нафсимизнинг ёмонлигидан ва ёмон амалларимиздан паноҳ беришини сўраймиз. У Зот кимни адаштирса, уни ҳеч ҳидоят қилолмас, кимни ҳидоят қилган бўлса, уни ҳеч ким адаштиролмас. Аллоҳдан бошқа ҳеч илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва росулидир, деб гувоҳлик бераман. Аммо баъд: эй инсонлар, Латиф, Хабир Зот менга хабар бердики, қайси бир пайғамбар бўлмасин ўзидан олдинги пайғамбар умрининг ярмича умр кўрган. Менинг ҳам чақирилиб, ижобат қилишимга яқин қолди. Албатта мен масъулман ва албатта сизлар ҳам масъулсиз. Хўш, сизлар нима дейсизлар? Одамлар: биз албатта етказдингиз, жидду жаҳд қилдингиз ва насиҳат қилдингиз, деб гувоҳлик берамиз. Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот қилсин, дейишди. Пайғамбаримиз с.а.в: сизлар Аллоҳдан бошқа ҳеч илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва росулидир, деб, жаннати ҳам, дўзахи ҳам ҳақ, ўлим ҳақ, ўлгандан кейин қайта тирилиш ҳақ, соат (қиёмат) албатта келади, бунда ҳеч шубҳа йўқ ва Аллоҳ қабрдагиларни қайта тирилтиради, деб гувоҳлик бермайсизларми? - дедилар. Одамлар: биз албатта бунга гувоҳлик берамиз, дейишди. Пайғамбаримиз с.а.в: Аллоҳим, ўзинг гувоҳ бўл, дедилар, сўнгра: Эй инсонлар, қулоқ соласизларми? - дедилар. Одамлар: ҳа, қулоқ соламиз, дейишди. Пайғамбаримиз с.а.в: албатта мен ҳавзга биринчи бўлиб бораман ва сизлар ҳузуримга, ҳавзга келасизлар. Унинг кенглиги Санъо билан Бусро ўртасичалик келади. Унда юлдузлар сонича кумуш қадаҳлар бўлади. Бас, сизлар мендан кейин икки қимматбаҳо нарсага қандай ўринбосарлик қилишингиз ҳақида ўйлаб кўринглар, дедилар. Шунда бир киши: у икки қимматбаҳо нарса нима ё Росулуллоҳ? - деб сўради. Пайғамбаримиз с.а.в: энг қимматли нарса Аллоҳнинг Китоби, бир тарафи Аллоҳ Азза ва Жалла қўлида, бошқа тарафи эса сизларнинг қўлингизда. Уни маҳкам тутинглар, шунда залолатга кетмайсиз. Иккинчи кичикроғи эса менинг муаттар оиламдир. Латиф, Хабир Зот менга хабар бердики, иккаласи то ҳавзга келгунга қадар бир-биридан асло айрилмайди. Мен буни Роббимдан сўрадим. Бас, сизлар иккаласидан ўзингизни муқаддам қўймангки ҳалок бўласиз, иккаласи борасида қосирлик қилманг, бунда ҳам ҳалок бўласиз, дедилар. Шундан сўнг Пайғамбаримиз с.а.в Алини қўлини ушлаб шундай юқори кўтардики, ҳатто иккала қўлтиғининг оқи кўринди. Уни (Алини) ҳамма таниди. Сўнг Пайғамбаримиз с.а.в: эй инсонлар, ким мўминларга ўзларидан ҳам кўра ҳақлироқ? - деб сўрадилар. Одамлар: Аллоҳ ва Росули билувчироқ, деб жавоб беришди Пайғамбаримиз с.а.в: албатта Аллоҳ менинг Мавлойимдир, мен эса мўминларнинг мавлоси (дўсти)ман. Мен уларга ўзларидан кўра ҳақлироқман. Мен кимнинг мавлоси бўлсам Али ҳам унинг мавлосидир, дедилар, буни уч марта айтдилар (ҳанбалийлар имоми
82-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247
|